Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтган Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро хотира турнирида ўзбекистонлик спортчилар жами тўртта медалга эга чиқишди. Бу ҳақда Хабаровск бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Терма жамоамиз шарафини -91 кг. Вазн тоифасида ҳимоя қилган Мирзобек Ҳасанов финалда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг.) ва Аброржон Қодиров (-52 кг.) кумуш медалларини қўлга киритишди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир медал – бронзани -49 кг. Вазнда рингга чиққан Нодиржон Мирзаҳмедов келтирди.

Медаллар савиясига кўра белгиланадиган рейтингда Ўзбекистон бокс терма жамоаси умумжамоа ҳисобида, Россия, Мўғулистон ва Арманистон терма жамоаларидан кейин 4-ўринни эгаллашди.