Жозеп Бартомеу “Барселона”нинг чемпионлигига жамоанинг барча аъзоси ҳисса қўшганини билдирди

Спорт 18 Май 2015 1766

“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу ўз жамоасининг Испания чемпиони унвонини қўлга киритгани хусусида баъзи фикрларини билдириб ўтди.

“Биз жуда ҳам хурсандмиз. Ўз олдимизга қўйган мақсадларимиздан бирига эришдик. Мавсум жуда узоқ давом этади, ҳар қандай вазият юз бериши мумкин, бироқ биз ҳамжиҳат эканлигимизни, ушбу унвонга лойиқ эканлигимизни исботладик.

Месси жуда кўп гол урди, бироқ бутун жамоа ёрқин ўйнади. Лео доимо дунёнинг энг зўр ўйинчиси бўлган. Хорхе Вальдано айтганидек, дунёнинг иккинчи энг яхши ўйинчиси – бу жароҳат олган Мессидир.

Бу ғалабани кейинги шанба куни “Депортиво” билан учрашувдан кейин нишонлаймиз.

Луис Энрике ажойиб мавсум ўтказди ва натижа ўзини куттириб қўймади. Ҳаёт давом этади. Янги жамоалар, янги ўзгаришлар келмоқда. Жамоамиз жуда яхши формада ҳамда ғалабаларни қўлга киритиш учун ўчдир”, деб айтди Бартомеу.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар