Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси футзал бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Мамлакат ХIХ миллий чемпионатнинг финал босқичининг тўртинчи кунги баҳсида олмалиқлик футзалчилар Ўзбекистон Кубоги-2015 соҳиби Тошкентнинг “Ардус” клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Финал босқичидаги ўйинлар бир жамоанинг 3та ғалабасига қадар давом этиши керак эди. “Олмалиқ” умумий ҳисобда 3:1 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, Александр Петров шогирдлари Ўзбекистон чемпионига айланишди.

“АРДУС” – “ОЛМАЛИҚ” 0:5

Голлар: М.Файзуллаев 5, А.Шлема 13, Ж.Шарипов 15, С.Куралов 18, Х.Умаралиев 32

“Ардус”: Николай Кравченко, Муродхўжа Азаматов, Артур Юнусов, Элдор Ҳошимов, Аъзам Саидаҳматов, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Алан Аминов, Тимур Садиров, Зариф Бегулов, Фарҳод Абдумавлонов, Миржавоҳир Мирҳамидов, Сарвар Раҳматжонов.

“Олмалиқ”: Рустам Умаров, Клим Тюгаев, Леонид Гриднев, Сирожиддин Маҳмудов, Мақсуд Файзуллаев, Жамолиддин Шарипов, Константин Свиридов, Андрей Шлема, Хуршид Умаралиев, Жавлон Аноров, Жасур Содиқов, Ислом Комолжонов, Илҳомбек Анваров, Рустам Тоғаев.

Огоҳлантиришлар: Н.Кравченко 11