“Ўзавтосаноат” компанияси раҳбар кадрларидан бири Россияда олиб борилаётган коррупцион ишда гувоҳлик қилмоқда.

Маълумки, Воронеж вилояти федерал миграция бошқармасининг собиқ раҳбари Николай Полуказаков коррупцияда айбланмоқда. Унинг иши судда кўриб чиқилиши жараёнида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Тоҳиржон Жалилов гувоҳ сифатида чақирилди.

Бу ҳақда собиқ амалдорнинг адвокати Алексей Мамонтов маълум қилди.
“У терговчиларга Полуказаков билан мулоқот қилганини айтган. Унинг айтишича, менинг мижозим ундан пул тама қилмаган, аммо у гўёки имо-ишоралардан барчасини “тўғри тушунган”, – унинг сўзларини келтиради “Коммерсантъ” газетаси.

Терговчилар тўплаган маълумотларга қараганда, 2013 йил сентябрида Полуказаков Uz-Daewoo компанияси вакилларидан нархи 2.5 млн рублни ташкил қилувчи Volkswagen Touareg автомобилини олган. Айни пайтда бу ва бошқа айбловлар туман судида кўриб чиқилмоқда.