Собиқ гимнастика устаси, Россия Давлат Думасининг собиқ депутати Алина Кабаева яқинда жамоатчилик олдида чиқиш қилди. РЕН ТВ телеканалининг хабар қилишича, у “Алина” 7-бадиий гимнастика фестивалини ўтказган. Фестивалда 400дан ортиқ спортчи иштирок этган.

Навбатдаги фестивал Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган. Тадбирда, гимнастикачилардан ташқари, актёр Сергей Безруков, қўшиқчи Тамара Гвардцители, депутат ва хонанда Иосиф Кобзонлар иштирок этди. Шунингдек, актёр Валентин Гафт урушдан қайтмаган аскарларнинг мактубларини ўқиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Алина Кабаева узоқ вақтдан буён жамоатчилик олдига чиқмай қўйган эди. Унинг дунёга чиқиши ҳар сафар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, унинг Россия президенти Владимир Путин билан алоқалари тўғрисидаги мишмишлар Кабаеванинг кўп муддатга ғойиб бўлишига жамоатчилик наздида янада кўпроқ сирлилик бағишлайди.