Антонио Кассано: "А серияда Месси бир мавсумда 350та гол уриши мумкин"

Спорт 19 Май 2015 1095

“Парма”нинг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано ҳозирда Италия чемпионатида гол уриш осон эканини айтди.

“Тевес кучли ўйинчи, бироқ бугунги кунда Италияда гол уриш ҳамма учун осон. Агар Месси А серияга ўтадиган бўлса, бир мавсумда 350 та гол уриши мумкин эди”, – деди италиялик футболчи.

Аввалроқ, Кассано бугунги кундаги Италия футболининг ҳолати аянчли эканини айтган эди. 

Кўпроқ янгиликлар