Арманистонда 10 метрли дўлма тайёрланди

Жамият 19 Май 2015 788

16 май куни Арманистоннинг Мусалер қишлоғидаги ёдгорлик мажмуасида ўтказилган “Удули” 5-анъанавий дўлма фестивали иштирокчилари янги жаҳон рекордини ўрнатди. Analitikaua.net ресурсининг маълум қилишича, ошпазлар 10 м узунликка эга дўлма тайёрлашган.
Маълум бўлишича, дунёдаги энг узун дўлма “Пандок Африкянов” ресторани ошпазлари томонидан тайёрланган.
“Удули” анъанавий дўлма фестивали ҳар йили Армавир вилоятидаги “Сардарапат” ёдгорлигида ўтказилар эди. Бу йилги тадбир шу вилоятдаги “Мусалер” ёдгорлигига кўчирилди. Фестивалдан кўзланган асосий мақсад – арман ошхонасини, хусусан, дўлмани тарғиб қилиш.
Бу йилги фестивалда 27 ресторан вакиллари иштирок этиб, 90 турдаги дўлма тайёрланди.

Кўпроқ янгиликлар