Барселона” раҳбарияти Чемпионлар Лигаси финал учрашувида ўзи ўтирадиган жойга “Бавария”нинг бош мураббийи Хосеп Гвардиолани ҳам таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис “Бавария”дан олдин “Барса”га мураббийлик қилган ҳамда бу жамоа билан бирга Европанинг клублар ўртасидаги бош мусобақасида икки бор ғолибликни қўлга киритган. Гвардиоладан ташқари ушбу учрашувга Йохан Кройф ва Франк Райкард ҳам таклиф қилинди.

“Барселона” ва “Ювентус” ўртасидаги финал учрашуви 6 июнда Берлинда бўлиб ўтади.