Beeline Ўзбекистон илк бор Eurasia бизнес-бирлиги таркибида ўз фаолияти ҳақида хисобот берди

Иқтисодиёт 19 Май 2015 1060

2015 йил 19 май, Амстердам-Тошкент. Алоқа оператори Beeline миллий матбуот-анжумани доирасида 2015 йил I чорагидаги молиявий ва операцион натижалари ҳақида хисобот берди. Ўзбекистон, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Лаос ва Тожикистон мамлакатларидан ташкил топган Eurasia номли VimpelCom Ltd бизнес-бирлиги таркибида илк бор мазкур хисобот тақдим этилди.


Unitel МЧЖ бош директори Владимир Петров ўз тақдимотида белгилашича, ушбу давр мобайнида Beeline абонентларининг сони 10 356 000 кишини ташкил этди. Мобил алоқасининг бир абоненти учун ўрта статистик ҳисоб 12 819 сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилга нисбатан 14%га кўп. Шунда MOU кўрсатгичи (бир ой давомида бир абонент сарфлаган дақиқалар сони) 491 дақиқани ташкил этди, ва бу VimpelCom компаниялар гуруҳига кирадиган 14 компания орасида рекорд кўрсатгич бўлди.


"Аввал эълон қилинганидек, 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Beeline ҳисоботни шу ердаги валютада тақдим этади, шу боис бизнинг ҳисоботимиз мижозларимиз учун янада қулай ва тушунарли бўлади, - дейди Unitel МЧЖ бош директори Владимир Петров. - Биринчи чорак мобайнида биз кўп нарсани улгурдик, ҳам хизмат кўрсатиш борасида, агентлик тармоғимизни яхшиладик, бутун 3G тармоғи бўйича инновацион "Ҳозирлик эффекти" HD-технологиясини ишга туширдик. Йил сўнгига қадар янги база станцияларини ишга тушириш борасида яна кўп меҳнат қилишимиз даркор, бизнинг жамоамиз бу мақсадга эришишига ишонаман".
Республика уяли алоқа бозоридаги етакчисининг соф операцион фойдаси январдан март ойига қадар 409 миллиард сўмни ташкил этди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар