АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон Твиттер микроблогида янги аккаунт очган Барак Обамага ҳазиломуз равишда савол йўллади.

@POTUS (President of the United States – АҚШ президенти) номи билан янги аккаунт очган Барак Обама илк твитида олти йиллик танаффусдан кейин Оқ уй унга ўз шахсий аккаунтини очишга рухсат берганини билдириб ўтганди.

Бу вазиятга эса собиқ президент ҳазиломуз тарзда савол йўллади. «Твиттерга хуш келибсиз, битта савол: аккаунт номи Оқ уйда қоладими», дея келгусида президент бўлиши мумкин бўлган хотини Ҳиллари Клинтонга ишора қилиб ўтди собиқ президент.

Ўз навбатида Обама ҳам бунга ҳазил аралаш жавоб қайтарди. «Яхши савол, Билл. Никнейм Оқ уй билан бирга кетади. Мабодо билмайсанми, @FLOTUS (First Lady Of the United States – АҚШнинг биринчи аёл раҳбари – Кun)» аккаунти кимгадир керак эмасмикан?»

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Барак Обаманинг шунингдек яна бир аккаунти бўлиб уни Президент маъмурияти томонидан юритиб келинади. Агар мазкур аккаунт орқали Обаманинг ўзи твит ёзадиган бўлса, бу твитлар имзоланиб келинарди.

Эслатиб ўтамиз, @FLOTUS аккаунтини Барак Обаманинг хотини Мишел Обама юритиб келади.