Бокудаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Бундан ташқари, 63 киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Айни пайтда шаҳар шифохоналарида 54 кишига ёрдам кўрсатилмоқда.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг 2 нафари болалардир.