Бугун Андреа Пирло 36 ёшни қаршилади

Спорт 19 Май 2015 644

Xabardor.uz: Бугун 19 май куни “Маэстро”, “Профессор” ҳамда “Архитектор” каби номларни олган машҳур итальян футболчиси Андреа Пирло 36 ёшни қаршилади. Футболчи 2 бора Чемпионлар лигасини, бир маротаба жаҳон чемпионлигини, 6 бор А серия ғолиблигини, шунингдек, 2012 йилги Европа чемпионатида вице-чемпионликни қўлга киритган. 


“Профессор” Италиянинг энг кучли 3та жамоаси бўлган “Интер”, “Милан” ҳамда “Ювентус” тўп сурган. Шунга қарамай, барча клуб раҳбарияти ҳамда мухлислари бу ўйинчига нисбатан чексиз ҳурмат намойиш этишади.

Футболчи 2006 йилги жаҳон чемпионлиги ҳақида шундай дейди: 

2006 йил 9 июль куни тушликдан сўнг бироз ухлаб олдим, сўнг PlayStation ўйнадим. 

Кечқурун эса жаҳон чемпионлигини қўлга киритдим. 

 

"Маэстро" 2012 йилги Европа чемпионатида 33 ёшда бўлишига қарамай, жамоанинг асосий ўйинчиси бўлди. У ўз тушган 6та ўйиннинг 3таси UEFA томонидан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси номини қўлга киритган. 

Ҳозирда футбол тарихидаги энг кучли ярим ҳимоячилардан бири бўлган Пирло "Ювентус" таркибида тўп сурмоқда. 36 ёшда тўлганига қарамай, у жамоаси учун энг муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. "Ювентус"нинг жорий йилда А серияда ғолибликни қўлга киритишида, шунингдек, Италия кубоги ҳамда Чемпионлар лигаси финалига йўлланмани қўлга киритишда Пирлонинг хизмати чексиз, десак янглишмаган бўламиз. 

Бугун  Xabardor.uz сайти футболчининг энг яхши 10та голини эътиборингизга ҳавола этади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар