Буюк Британияда 55 йил ичида илк бор дефляция қайд этилди. Ушбу кўрсаткич апрелда йиллик ифодада 0,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Буюк Британия Миллий статистика бюросига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Истеъмолчилик нархлари ойлик ифодада 0,2 фоизга ўсган.

Ўз навбатида, Буюк Британия Молия вазири Жорж Осборннинг айтишича, мамлакатдаги дефляция иқтисоднинг яхши ҳолатда эканлигидан дарак беради.

“Бу ошаётган ойликлар ва тушиб бораётган нархлар бирикмасидир – меҳнаткаш оилалар учун яхши янгилик. Ушбу ҳолат ишлаётган иқтисодий дастурнинг афзаллигини намойиш қилади. Бу зиён келтирувчи дефляция эмас”, деб айтди Осборн.

Маълумот учун, дефляция инфляцияга тескари жараён бўлиб, маҳаллий валютанинг харидоргирлик қобилиятини оширади. Бу жараён нархларнинг тутиши билан акс этади.