Charlie Hebdo журналидаги асосий карикатурачи Ренальд Лузье ишдан истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда нашрининг Agence France-Presse твиттери орқали хабар тарқалган.
"Бу шахсий қарор бўлди", деб изоҳ беради Лузье.
У 1992 йилдан бери шу журналда фаолият кўрсатиб келаётганди.
"Энди бу ишни қилиш қийинлашди, ахир маслакдошларим энди ёнимда эмас", деб январдаги терактларни эслайди у.
У анча вақтдан буён ишдан кетиш ҳақида ўйлаб юрганини, лекин журналга садоқати ифодаси сифатида қийин кунларда бундай йўл тута олмаганини айтиб ўтган.
Бироз олдинроқ, Лузье ўз ишидан худди Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози каби чарчагани ҳақида гапирганди.