Исаков Бахтиёр Турсинматович Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Шунингдек, Алимов Ибрагим Мирзарахимович ва Махмудов Алишер Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялари этиб сайланган.

Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бу ҳақда 16 май куни эълон қилинган Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарорда маълум қилинган.