Капелло Россия футболининг муаммолари ҳақида ўз фикрларини билдирди

Спорт 19 Май 2015 1951

Россия терма жамоасининг бош мураббийи Фабио Капелло Россиядаги футболнинг ривожланишига нималар тўсқинлик қилаётгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Менимча, Россиядаги ҳамкасбларимда кўпинча таркибга ёш, истиқболли ўйинчиларни қўйиш истаги ёки имконияти йўқ. Мана, мисол учун Англияда мен 4 йил ичида терма жамоага 20 ёшгача бўлган 12 нафар футболчини жалб қила олганман. Россияда, афсуски, Премьер-лига жамоаларининг асосий таркибида ўйнайдиган ёш футболчилар деярли йўқ. Бир нарсани тушуна олмайман, нима учун Россиядек катта давлатда етарли миқдорда спорт мактаблари мавжуд эмас. Тушунаман, уларга хизмат кўрсатиш учун футбол тизимида ишлаган катта миқдорда профессионаллар базаси керак. Бунга Краснодардаги футболчиларни тайёрлаш маркази ўрнак бўла олади. Бу шаҳарда мен кўрган дунёдаги энг яхши марказ жойлашган бўлса керак. Унда барча нарса ҳисобга олинган. Тасаввур қилиб кўринг: унда академияда тарбияланувчи ўз фарзандлари билан алоқа қилиб тура олиши учун ота-оналарга мўлжалланган меҳмонхона бор.

Мен Россияда футболчиларни тайёрловчи бундай ажойиб марказ борлигидан фахрланаман. Бироқ бундай марказлар бутун Россия бўйлаб бўлишини, унда эса болалардан яхши футболчиларни тайёрлай оладиган яхши мутахассислар ишлашларини истардим. Бошқа ўрнак бўладиган мисоллар ҳам бор. Мисол учун, Хитойда бошланғич синфларданоқ ўқув дастурига футбол мажбурий ўқитиладиган фан сифатида киритилмоқда. Россияда истеъдодли ёшлар бор. Айни пайтда 17 ёшли ўсмирлар ўртасида 2015 йилги Европа чемпионатининг финал босқичи давом этмоқда, у ерда Россия ўсмирлар жамоаси ҳам тўп сурмоқда. Мана шу ердан миллий терма жамоанинг келажагини излашимиз керак”, деб айтди Капелло.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар