Латвияда 3 июнь куни президент сайлови бўлиб ўтади

Жаҳон 19 Май 2015 620

Латвияда президент сайлови сеймнинг (парламент) 3 июнда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилиши вақтида бўлиб ўтади. Мазкур қарор мамлакат қонунчилик органи томонидан қабул қилинган.

Парламент матбуот хизматининг хабарига кўра, 19-24 май кунлари сиёсий партиялар сеймга сайловда иштирок этиш учун номзодлари рўйхатини топширишлари лозим. Аввалроқ Латвия ҳукумат коалициясидаги партиялар президентликка ягона номзодни илгари суриш бўйича келишувга эришган эди. Аммо ҳозирча бу борада улар бирор аниқ қарорга келишмаган.

Натижада “Яшиллар ва меҳнатлкашлар иттифоқи” мамлакатнинг мудофаа вазири Раймонд Вейонис номзодини илгари сурди.

“Барчаси Латвия учун” Миллий бирлиги томонидан Европа ҳамжамияти суди судьяси Эгилс Левитс номзоди қўллаб-қувватланмоқда. Йирик мухолифат партияси бўлмиш социал-демократлар томонидан Сергей Долгополов номзоди кўрсатилиши мумкин.

Латвия Конституциясига кўра, президент парламент томонидан сайланади. Номзод парламентдаги 100 депутатнинг 51 нафари овозига эга бўлган тақдирда ғолиб бўлган деб ҳисобланади.

Латвиянинг айни вақтдаги президенти Андрис Берзиньшнинг ваколати 7 июлгача давом этади. У навбатдаги сайловда шахсий сабабларга кўра иштирок этмаслигини маълум қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар