Маккада дунёдаги энг катта меҳмонхона барпо этилади

Жаҳон 19 Май 2015 4228

2017 йилга қадар бутун мусулмон аҳли учун муқаддас бўлган Кабаъи мукаррама жойлашган Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида дунёдаги энг катта меҳмонхона бунёд этилади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг “Сабк” электрон газетаси хабар берди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, меҳмонхона 12 та минора шаклида қурилади ҳамда уларда жами 10 мингта хона, 70 та ресторан, конференц-заллар ва супермаркетлар жойлаштирилади. Бу меҳмонхонанинг 10 та минорасидаги хоналар “4 юлдузли” даражасига, қолган 2 тасидаги хоналар эса 5 юлдузли ва қироллик апартаментларига мос қилиб ишланиши режалаштирилмоқда. Меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида меҳмонхона томида вертолётларнинг қўниш-учиш майдончаси қурилади.

Ҳаж, умра сафарини адо этгани Маккага дунёнинг турли бурчакларидан ҳар йили миллионлаб мусулмонлар ташриф буюришади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар