“Барселона” ҳужумчиси Леонель Мессининг 2014/15 йиллардаги мавсумда қўлга киритган Испания чемпиони унвони унинг фаолиятидаги 24-чиси бўлди.

Шу тариқа, 27 ёшли ҳужумчи яна иккита унвонни қўлга киритса, унда ўз пайтида 25 та унвонни олишга муваффақ бўлган “Реал”нинг афсонавий ўйинчиси Альфредо Ди Стефанодан ўзиб кетади ҳамда энг кўп унвонлар олган аргентиналик ўйинчига айланади.

Ҳозирда бу борада 3-ўринни 23 та унвонни қўлга киритган “Лестер” яримҳимоячиси Эстебан Камбьясо эгалламоқда.

Эслатиб ўтамиз, агар Месси уни олдинда кутаётган Испания кубоги ва Чемпионлар Лигаси финалларида ғалаба қозонса, унда жорий мавсумдаёқ ушбу натижага эришиши мумкин.