НАТО Москвани Россия томонидан ҳарбий машғулотлар ўтказишда кўпроқ очиқ-ойдинликни таъминлашга чақирмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув давомида шундай фикрни билдирди.

“Сиз ҳарбий машғулотлар ўтказишда кўпроқ ойдинликни таъминлашингиз керак. Биз Россия томонидан қўққисдан ўтказилаётган катта миқдордаги машғулотлардан ташвишланмоқдамиз. Менинг фикримча, бу ҳолни ўзгартириш, россияликлар ўзларининг ҳарбий фаолиятларида кўпроқ ойдинликни таъминлашлари керак”, деб айтди Столтенберг.

Аввалроқ Болтиқбўйи давлатлари НАТО кучларининг уларнинг ҳудудларида доимий равишда қолишларини сўраётганлари маълум қилинганди.