Нукус шаҳрининг марказида янги православ ибодатхонасининг қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар бермоқда.  Тошкент ва Ўзбекистон епархияси матбуот хизматининг маълумот беришича, у шаҳид авлиё ва табиб Пантелеимон шарафига номланади.

Янги бинонинг қурилиши масалалари 18 май куни Қорақалпоғистон Жўқарғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг Нукус ҳокими Жалғасбай Опаев ҳамда Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Ўрта Осиё митрополитлик округи раҳбари Викентийларнинг учрашуви чоғида муҳокама қилинди.

Айни пайтда Нукусда Пантелеимон шарафига номланган битта ибодат уйи фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда жами 38 православ ибодатхоналари бўлиб, Тошкентда 5та ва Самарқандда 3та православ жамоалари бор. Бундан ташқари, Чирчиқда ягона эркаклар ибодатхонаси мавжуд.