Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизматига таянган ҳолда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.

Йиғилиш чоғида “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг ижросини назорат қилиш натижалари муҳокама қилинди. Хусусан, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида таълим жараёнини ташкиллаштириш ҳамда соҳага оид бошқа ишларнинг амалга оширилиши юзасидан ўтказилган мониторинг ишларининг якунлари кўриб чиқилди.

Кун тартибига мувофиқ олий ва ўрта махсус таълим вазири, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари ва прокурорларининг соҳага доир ҳисоботлари тингланди.

Кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.