Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонлик қонунбузарларни ўққа тутди

Ўзбекистон 19 Май 2015 9374

Ўзбекистон чегарачилари жорий йилнинг 19 май куни 2 нафар Қирғизистон фуқароларини чегара ҳудудида қонун талабларига бўйсунмаганлиги учун ўққа тутди. Бу ҳақда Turmush нашри Қирғизистон чегара хизмати маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, қирғизистонлик фуқаролар ўз автомашиналарида Қадамжой шаҳридан Қизил-Қияга томон Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи транзит йўли орқали бораётган бўлган. Икки давлат келишувига мувофиқ, транзит йўлида кетаётган автомобил тўхташи мумкин эмас.

Қирғизистон фуқаролари эса бу вазиятда Каптархона (Фарғона вилояти Ўзбекистон туманига қарашли) аҳоли пункти ҳудудида тўхтаб, ўз машиналарига 2 нафар қирғизистонлик аёлни олган.

Воқеани кузатиб турган ўзбек чегарачилари машинани тўхтатишга уринишган. Аммо қонунбузарлар чегарачилар талабига бўйсунишни истамасдан ўз йўлида давом этган. Мазкур вазиятда ўзбек чегарачилари қонунбузарлар бошқарувидаги автомобилга қарата ўт очган. Натижада қирғизистонлик 2 нафар шахс яраланган. Автомашина “Айрбас” қирғиз чегара пунктига қадар етиб келган ва уларга қирғизистонлик чегарачилар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан икки давлат тегишли органлари хабардор этилган. Қирғизистон Республикаси чегара хизмати Ўзбекистон томони билан воқеа сабабларини яна бир бор ўрганиш мақсадида учрашув ўтказиши айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар