Adme.ru портали саёҳатлар учун тежамкор бўлган мамлакатлар ўнталигига Ўзбекистонни ҳам киритди.
Порталда маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳар қандай дидга мос келувчи турли-туман арзон нархдаги кафелар жуда кўп. Рейтинг муаллифларининг фикрича, Ўзбекистонда икки кишининг тушлик қилиши 35 доллар, меҳмонхонада яшаш эса 30 долларга тушади.

Барча сайёҳлар ташриф буюриши керак бўлган объектлар сирасида Чорвоқ сув омбори, Чимён, Самарқанд меъморчилик ёдгорликлари ва бошқалар тилга олинган.
МДҲ давлатларидан, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Грузия рейтингдан ўрни олдилар.