Ўзбекистонда илк марта рапид йўналишида шахмат чемпионати ўтказилади

Спорт 19 Май 2015 615

2015 йилнинг 19 май куни Тошкентда биринчи марта шахматнинг рапид йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади. Чемпионлик учун мамлакатнинг турли ҳудудларидан келадиган 106 нафар спортчи кураш олиб боради.

Ушбу турнирда Самарқанд вилояти жамоасининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Бу жамоа таркибида Марат Жумаев (2515), Тоҳир Воҳидов (2513), Алексей Барсов (2484), Жаҳонгир Воҳидов (2448) ва халқаро спорт устаси Жўрабек Ҳамроқулов каби кучли шахматчилар бор.
Шунингдек, ушбу турнирда Сирдарё вакиласи бўлган Ўзбекистон чемпиони Сарвиноз Қурбонбоева ҳам иштирок этади. Маълум қилинишича турнирнинг энг ёш иштирокчиси 5 ёшли Микаэл Багдасаров (Тошкент), энг ёши улуғ иштирокчиси эса 82 ёшли Анатолий Захаров (Тошкент) бўлади.
Чемпионат швейцарча тизимда 7 тур давом этади. Ҳар бир баҳс учун 15 дақиқа ажратилиб, шахматчилар бир юришни амалга ошириш учун 5 сонияга эга бўлишади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89083 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44564 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50321 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8778 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19648 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 1 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 201 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 256 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар