Ўзбекистонга Озарбайжон фавқулодда вазиятлар вазири ташриф буюради

Ўзбекистон 19 Май 2015 1214

Ўзбекистонга Озарбайжон фавқулодда вазиятлар вазири Камолиддин Гейдаров ташриф буюради.

Озарбайжон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф доирасида ўзаро тажриба алмашиш истиқболлари ҳамда табиий ва техноген келиб чиқишга эга офатларга, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик технологияси масаласида фикр алмашилади.

Таъкидланишича, ташриф Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Турсунхон Худойбергановнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар