Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистон билан чегарада рўй берган нохуш воқеа сабабларини маълум қилишди

Ўзбекистон 19 Май 2015 11855

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати 19 майда соат 13:45 да Фарғона вилояти, Фарғона тумани Каптархона аҳоли пункти ҳудудида икки нафар қирғизистонликнинг яраланиши ҳолатига изоҳ бериб ўтди.

Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Қувасой чегара отрядининг наряди томонидан чегараолди ҳудудида маҳсулот-моддий қимматликлар ортилганлик аломати билан Қирғизистон давлат рақамига эга “Ауди” русумидаги автомобили аниқланган.
“Автомобиль иккита нотаниш йўловчиларни олиб, Қирғизистон томонга йўл олди. Ҳайдовчи тўхташ ҳақидаги қонуний талабларга бўйсунмади. Бундан ташқари, ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиш учун қурол ишлатишга мажбур бўлган ҳарбий хизматчиларни босиб кетишга уринган. Уларни ушлаш учун амалга оширилган ҳаракатларга қарамасдан, қоидабузарлар Қирғизистон ҳудудига ўтиб кетишган”, дейилмоқда матбуот хизмати берган хабарда.

Бу ҳолат охирги ҳафта ичида содир бўлган учинчи шундай ҳолатдир. Ўзбекистонлик чегарачилар 12 майда Фарғона вилоятининг Сўғ тумани Хушёр қишлоғида республика ҳудудидан 15 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қирғизистонга олиб чиқиб кетилиши ҳолатининг олдини олдилар. Қоидабузарларни тўхтатишда юзага келган отишма оқибатида давлат чегарасини бузган Қирғизистон фуқароси, 22 ёшли Махмуджон ўғли Мансур ҳалок бўлган эди. 15 майда эса Сўғ туманининг Чашма аҳоли пункти яқинидаги чегара ҳудудида “Hyundai Porter” автомобили тўхтатилиб текширилганда унинг ичида 1,5 тонна гармдори борлиги аниқланган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар