Украина президенти Пётр Порошенко украиналик тадбиркор Ринат Ахметовга тегишли “Укртелеком” компаниясини қайта хусусийлаштирмаслигини маълум қилди.

Порошенко бундай баёнот билан “Еврооптимистлар” гуруҳи депутатлари билан учрашуви пайтида чиқди.

“Аввал “Укртелеком” катта пул турган, ҳозир эса ҳеч қанча турмайди, чунки технологиялар анча илгарилаб кетган”, деб таъкидлаб ўтди Порошенко.

Маълумот учун, Ринат Ахметов Украинанинг энг бой одами ҳисобланади. У 6,7 млрд долларлик бойлик билан Forbes 2015 йилда тузган Украинанинг энг бой одамлари рўйхатида 1-ўринни эгалламоқда ҳамда жаҳонда 201-ўринни эгалламоқда.