Россия бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Рогозин Россия космик ускуналарида авария ҳолатларининг кўпайишини соҳа раҳбарларининг аҳлоқий бузилишига боғлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Корхоналар раҳбарияти аҳлоқий томондан бу аҳволда бўлганда авария ҳолатларининг кўпайишига ҳайрон қолиш ярамайди. Само “раҳбар”лари аллақачон ўз “само”ларида яшамоқда. Ўйлайманки, “ҳуқуқий тортишиш” кучи уларни ўзлари муносиб бўлган жойга келтириб қўяди”, – таъкидлаб ўтди сиёсатчи.