Россиянинг Красноярск шаҳрида аёл боласи билан йўл остидан ўтган қайноқ сувга тушиб кетди. Бу ҳақда FlashNord портали хабар берди.

Таъкидланишича, боласи билан сайр қилиб юрган аёлнинг оёғи остида йўлга ётқизилган чорқирра тошлар сурилиб, аёл ер остига тушиб кетган.

Атрофдагилар унга ер остидан чиқишга ёрдам берган. Онага ҳам, фарзандга ҳам катта зарар етмаган.
Аниқланишича, чорқирра тошлар олиб борилаётган гидравлика тадбирлари натижасида сурилиб кетган.