Россиянинг Первоуральск шаҳрида яшовчи, мусулмонларни Янги йил ва бошқа мусулмончиликка тўғри келмайдиган байрамларни нишонламасликка чақирган Элвира Султанмухаметовага ислом назарияси курсидан ўтиш таклиф қилинди.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Элвира Султанмухаметова “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида мусулмончиликка тўғри келмайдиган байрамлардан воз кечишга чақирувчи ёзувни қолдирган эди. У бу бундай байрамларни бидъат удумлари деб атаган эди. Суд қизни ушбу фикри учун 120 соат жамоат ишларига ҳукм қилганди.

“Қиз ушбу қилмишни билимидаги бўшлиқлар туфайли амалга оширган бўлса керак. Биз унга анъанавий ислом назарияси, элатлараро келишув ва тинчлик бўйича мастер-класс ўтказишимиз мумкин”, деб айтди Россиянинг Миллий-маданий бирлашмалари уюшмаси раҳбари Фаррух Мирзоев.