Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўнинчи бор ўтказилади

Маданият 19 Май 2015 1514

Бу йил Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўнинчи бор ўтказилади

1997 йилдан буён ҳар икки йилда мунтазам ўтказиб келинаётган мазкур санъат анжумани дунё халқларининг миллий мусиқа ва қўшиқчилиги анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, тили, маданияти, урф-одатлари турлича бўлган миллат ва элатларни санъат воситасида бирлаштириш ҳамда уларни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка даъват этишга хизмат қилаётир. Буни фестивалда ер юзининг барча қитъаларидан вакиллар қатнашаётгани ва уларнинг сафи йил сайин кенгайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, биринчи “Шарқ тароналари”да 31 мамлакат вакиллари Регистон майдонидаги саҳнада ўз миллий санъатини намойиш этган бўлса, 2013 йилдаги тўққизинчи фестивалда 56 давлатдан мусиқа ва санъат намояндалари қатнашди. Умуман, шу пайтга қадар дунёнинг тўқсонга яқин давлатидан хонанда ва созандалар, бадиий жамоа ва ансамбллар, мусиқашунос олимлар фестиваль иштирокчиси бўлди.

Айни пайтда Самарқандда мустақилликнинг йигирма тўрт йиллиги арафасида ўтказиладиган “Шарқ тароналари” ўнинчи халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик бошланди. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи таркиби ва тадбирлар режаси тасдиқланди.

Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларини кутиб олиш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларга юқори сифатли замонавий сервис хизмати кўрсатиш, гид-экскурсовод ва таржимонлар тайёрлаш, вилоят бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш каби муҳим масалалар юзасидан аниқ вазифалар ва уларни амалга оширувчи масъуллар белгиланган. Айни пайтда мутасадди идоралар томонидан дастлабки юмушлар бошлаб юборилди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар