Саудия Арабистони ҳукумати Ар-Риёднинг Покистондан ядровий қурол сотиб режалари ҳақидаги ахборотни инкор қилмоқда, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Британия газеталарининг маълумотларига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати Эронда ядровий қурол-аслаҳа ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилаётганидан хавфсираб, Покистондан ядровий қурол сотиб олишни бошлашни режалаштирмоқда.

“Бунинг нимаси янгилик эканини тушунмаяпман. Бундай хабар 18 йилдан бери янгиликларда бериб борилган эди, яна 15 йилдан кейин ҳам берилади”, деб айтди Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги вакили ушбу хабарга изоҳ бериб.