Банан сунъий лавада текширилди

Технология 19 Май 2015 3121

АҚШнинг Нью-Йорк штатида жойлашган Сиракуза университетида шаҳар шароитларида табиатдаги каби лава моддасини ҳосил қилувчи “сунъий вулқон”нинг имкониятлари намойиши ўтказилди. Ars Technica нашри бу жараён ҳақида тайёрланган фоторепортажни чоп этди.

Лава жисмлари табиий газда ишловчи қувватли печда базальтни қиздириш орқали олинади. Олинган модданинг максимал ҳарорати 1200° С ни ташкил қилади.

Олинган лава бананда синовдан ўтказиб кўрилди. Қизиб турган лавасимон модда банан устига қуйилди. Банан ичидаги намлик буҳланиб, ўзидан сув пуфакчаларини чиқариши оқибатида қизиб турган базальтнинг сиртида катта пуфак ҳосил бўлди. Жараён давомида бананнинг устки қисми куйиб, кўмирга айланиб қолди, бироқ ичидаги меваси йўқ бўлиб кетмади. Пуфакча қотиб, ойна шаклига келди. Уни ёриб, ичидан банан олинганда, унинг ички қисми бешикаст қолгани маълум бўлди.

Расмларда лавага тиқиб турилган металл штирлар термометрлар бўлиб, улар ёрдамида талабалар лава моддасининг турли нуқталаридаги ҳароратни ўлчашади.

Печкадан чиққан қайноқ базальт тезда 600-700° С гача совийди, сўнгра бир дақиқа ичида ойнага ўхшаш шаклга келиб, қотиб қолади. Бироқ шунга қарамай, қотиб қолган лава моддаси анча пайтгача ўз иссиқлигини йўқотмайди.

Ars Technica нашри Vimeo видехостинги каналида ушбу университетнинг профессори Роберт Висоцки томонидан жойлаштирилган лава билан ўтказилган турли тажрибалар акс этган роликларга ҳам эътиборини қаратди. Мисол учун, бундай роликларда орасида профессор ўз ҳамкасблари билан бирга қизиб турган лава моддаси унинг устида панжарада стейклар ва сосикаларни тайёрлаш учун қанчалик тўғри келишини синаб кўргани акс этган роликни ҳам учратиш мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49337 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1021 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 427 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1713 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1301 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2076 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2349 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3409 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3359 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар