Тэквандо бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси 4-ўринни эгаллади

Спорт 19 Май 2015 1080

Россиянинг Челябинск шаҳрида таэквондонинг олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган WTF йўналиши бўйича жаҳон чемпионати якунланди. 18 майда мусобақанинг сўнгги кунида сўнгги медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.

Мусобақанинг сўнгги куни даянга чиққан 80 кгвазн тоифасидаги Максим Рафалович совриндорлар сафидан жой ола билмади. Шундай бўлсада, якунда 1та олтин, 2та кумуш медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, Максиминг укаси Никита Рафалович мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида74 кгвазн тоифасида кумуш медални қўлга киритганди. Икки кун аввал Дмитрий Шокин жаҳон чемпионатининг олтин, Жасур Бойқўзиев эса кумуш медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида дунёнинг 141 давлатидан келган энг кучли даян усталари ғолиблик ва шу билан бирга Рио-2016 Олимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Жанубий Корея терма жамоаси эгаллади. Ушбу спорт тури вакиллари 4та олтин, 1та бронза медалини қўлга киритишди. 3та олтин, 2та бронза медалига эгалик қилган Эрон терма жамоаси иккинчи, 2та олтин, биттадан кумуш ва бронза медали билан тақдирланган Туркия терма жамоаси кучли учликка якун ясади.

Ана шу 4та терма жамоадан ташқари, шунингдек, Хитой Тайпейи, Буюк Британия, Бельгия, Таиланд, Озарбайжон ва Япония терма жамоалари ҳисобида ҳам бир нафардан жаҳон чемпиони бор. Умуман олганда, 150га яқин давлатдан 28таси ўз юртига камида битта бронза медали билан қайтди.

Маълумот учун, Дмитрий Шокин айни пайтда таэквондонинг ҳам ITF, ҳам WTF йўналишида жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистондаги ягона спортчига айланди. У бу сафар энг кўп 120 рейтинг очкосига эга бўлди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар