2015 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон савдо ва саноат палатаси конференциялар залида Тошкентдаги 64-умумтаълим мактаби Кичик Академияси илмий эксперт кенгашининг “Баркамол авлод – Ватан фахри” маърифий лойиҳаси доирасидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Лойиҳа мактаб ўқувчиларининг интеллектуал салоҳияти ривожлантириш мақсадларига қаратилган.

Йиғилиш чоғида Кичик Академиянинг беш нафар аъзоси чиқиш қилди. Шунингдек, таклиф қилинган илмий жамоатчилик вакилларининг ҳисоботлари тингланди. Сўнг мактаб ўқувчиларининг турли соҳадаги ишлари кўриб чиқилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган чиқишлар юқори баҳоланди. Бундан ташқари, экология муаммолари ҳам кенг ёритилди.