Тошкентда навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Технология 19 Май 2015 2667

Тошкентда 19 май куни VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ўз ишини бошлади. Мунтазам равишда ўтказиладиган ярмарка фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кооперацион алоқаларни таъминлаш бўйича амалий механизмга айланиб улгурди. Бу ярмарка 8 йил давомида инновацион жараённинг иштирокчиларини қўллаб-қувватловчи ўзаро ҳамкорликнинг барча даражаларини ўзида мужассам этган ҳолда фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бизнесни самарали бирлаштиришга имконият яратиб келмоқда.

VIII Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркасида инновацион ишланмалар экспозицияси қуйидаги йўшналишлар бўйича ўтказилади: ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим, юқори технологиялар.

Ярмарка доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ стендида Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасида фаолият юритувчи 15 корхона томонидан тақдим қилинган инновацион ишланмалар ва янги технологиялардан қайси соҳаларда фойдаланиш мумкинлиги намойиш этилди. Бу ишланмалар орасида заҳарли чиқиндиларни утиллаштириш технологияси, энергия ресурсларини (сув, сиқилган ҳаво, ёнилғи) меъёрлаштиришнинг илмий асосланган методлари ва уларни тежаш бўйича техник-ташкилий тадбирлар бор.

Тошкентдаги Турин политехника университетининг стендида йўлдошли навигация тизими намойиш этилди. Ушбу тизимни таълим муассасасида бизнес инкубатор лойиҳаси доирасида такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Яқин орада университет ҳудудида ташкил этилган ишлаб чиқариш фирмаси ушбу навигаторларни ўрнатишни бошлайди, кейинчалик эса уларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ярмарка давомида 600 га яқин инновацион ғоялар ва ишланмалар намойиш этилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар