Уфада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари Эроннинг ташкилотга қабул қилиниши масаласини кўриб чиқадилар, деб айтди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Российская газета” нашрига берган интервьюсида.

“Вужудга келган вазиятда Россия ШҲТнинг Уфада ўтадиган саммитида Эрон ядро дастурини тартибга солишда прогрессга эришишга мос равишда Эронни ташкилотга киритишга тайёрлигимизни таъкидловчи қарор қабул қилинади. Бу саммитда Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга расман қўшилиши жараёни очилади”, деб айтди Лавров ҳамда ушбу саммитга ҳозирда икки ой қолганда кўп нарса ўзгариши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Вазир ШҲТга киришга номзод давлат БМТ хавфсизлик кенгаши санкциялари остида бўлмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди.