21-22 май кунлари Ригада бўлиб ўтадиган “Шарқий ҳамкорлик” саммити доирасида Европа Иттифоқи ва Украина вакиллари 1.8 млрд евро миқдоридаги учинчи моддий ёрдам пакетининг ажратилиши тўғрисидаги меморандумни имзолайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Ҳамжиҳатлик ва ҳамфикрлик бўйича янги меморандум имзоланади. Унинг доирасида Украинага илгарироқ тасдиқланган моддий ёрдамнинг 1.8 млрд евро миқдоридаги учинчи пакети ажратилади”, – дейилади хабарномада.