Volkswagen компанияси Golf GTE Sport концепт карини намойиш қилди

Технология 19 Май 2015 1355

Volkswagen компанияси Wörthersee тадбирида Golf GTE Sport концепт карини намойиш қилди. Компания бундай концепт пойга автомобили ва оддий автомобиль ўртасидаги чегараларни йўққа чиқаради, деб таъкидламоқда.

Концепт учта двигателдан иборат гибрид тизимга эга: Polo R WRC пойга автомобилидан олинган асосий (тўғри сепиш ва турбонаддувли) ва иккита электр (олд ва орқа ўқларда) двигатель. Биринчи двигатель 299 от кучига, электродвигателлар 115 от кучига эга. Барча двигателлар ишлаган пайтда машина 400 от кучига, 100 км/соат тезликка 4,3 сонияда эришади. Машинанинг максимал тезлиги 280 км/соатни ташкил қилади. Машина литий-ионли аккумуляторда50 кмйўл боса олади.

Автомобиль кузови деярли тўлиқ углерод толадан ишланган. Салони ичида ҳам углерод ва микрофибрадан фойдаланилган. Машина эшиклари юқорига очилади. Ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқлари орасида тўсиқ ўрнатилган. Анъанавий рул чамбари ўрнига эргономик пойга рули ўрнатилган. Автомобиль кўрсаткичлари учта рақамли дисплейга чиқарилади. Биринчи дисплейда асосий, охиргисида ёрдамчи маълумот чиқарилади. Юриш ва дисплейларда маълумотларнинг акс этиши режимларини ўнгда жойлашган панел ёрдамида бошқариш мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар