Халқаро Валюта Жамғармаси 2015 йилда Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти ўсишини истиқболларини 2 фоизга қисқартириб, 3.2 фоизга туширди. Бунга ушбу мамлакатларнинг энг йирик ҳамкори бўлмиш Россияда иқтисодиётнинг тушиши кузатилаётгани сабаб бўлган. Шунингдек, жамғарманинг май ойи учун “Минтақавий иқтисодиётнинг тушиш истиқболлари” бюллетенида ёзилишича, нефть нархининг тушиши бунга сабаб бўлмоқда.

“Нефть нархининг кескин тушиши ва Россия иқтисодиётидаги тушкунлик натижасида Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларида иқтисодий тушиш давом этади. Жорий йилда ўсиш яна 2 фоизга қисқариб, 3.2 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда”, – таъкидланади бюллетенда.

Тилга олинган икки минтақада ЯИМ ўсиши 2016 йилда 4.2 фоизни ташкил қилади. 2015 йилда бюджет дефицити 3 фоизни, 2016 йилда эса 1 фоизни ташкил қилади. Йиллик инфляция мувофиқ равишда 7 ва 6 фоизга тенг бўлади.