11-17 май орасида Японияда ҳавонинг кескин исиб кетиши туфайли икки киши иссиқлик уришидан ҳалок бўлди, яна 480 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда мамлакат ўт ўчириш хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган ҳафта Япониянинг кўп ҳудудларида ҳарорат 30 даражадан ошиб кетди. Бу фуқароларга маълум қийинчиликлар туғдирди. Ҳозирга келиб ҳарорат 20 даражадан пастга тушди, ёғингарчилик кузатилмоқда.

Ўтган йили ҳавонинг мана шундай исиб кетиши оқибатида 300 киши ҳалок бўлган, 53 минг киши шифохонага ётқизилган эди.