Япониянинг Фукуока ҳудудидан бўлган фермер дунёда энг оғир қулупнайни етиштириб, Гиннеснинг Рекордлар китобига кирди.

Кожи Накао ҳосилни йиғиб олиш чоғида кутилмаганда қулупнайнинг улкан мевасига кўзи тушиб қолган. Бу қулупнайнинг узунлиги 8 см, эни 12 см, айланаси эса 25—30 сантимeтрни ташкил этган. Унинг оғирлиги 250 грамм.

Меванинг ўлчамлари аниқлангач, Накао дарҳол Гиннеснинг Рекордлар китоби қўмитаси билан боғланди. Рекорд қайд этилгач, фермернинг қизи қулупнайни еб кўриб, унинг жуда мазали эканлигини айтган.

Шу тариқа бу қулупнай 30 йилдан ошиқ вақт давомида сақланиб турган рекордни янгилади — бунгача 1983 йилда Буюк Британияда ўстирилган 231 граммлик мева энг оғир қулупнай бўлганди.