Жанубий Кореядан Ўзбекистонга юрак жарроҳлари ташриф буюрди

Жамият 19 Май 2015 789

Жанубий Кореядаги Пундан Ча шифохонасининг юрак жарроҳлари ва Junior Chamber International - JCI-Korea халқаро ташкилоти вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Маълум бўлишича, 12 кишилик ушбу делегациянинг Тошкентга ташрифи JCI-Korea ташкилотининг “Соғлом авлод учун” жамғармаси билан ҳамкорлиги доирасида ташкил этилган.

Кореялик шифокорлар Ўзбекистонда 19-23 май кунлари бўлиб, бир қатор тадбирларда иштирок этади. Жумладан, улар “Соғлом авлод учун” жамғармасида учрашувлар ўтказади, юрак хасталигига чалинган болаларни тиббий кўрикдан ўтказади, Ким Пен Хва номидаги музейга, Ариранг пансионати, Тошкентдаги корейс таълим маркази, Ўзбекистондаги Корея маданий марказлари уюшмаси, Сежонг номли корейс мактаблари ва Корея элчихонасига ташриф буюради. Бундан ташқари, улар лойиҳа доирасида жарроҳлик амалиётидан ўтган болалар билан учрашади.

20 май куни кореялик жарроҳлар хаста болаларни тиббий кўрикдан ўтказади. Кейинчалик ёш беморлардан баъзи бировлари Кореяга олиб кетилиб, JCI-Korea ташкилотининг молиявий кўмагида Ча университети қошидаги Пундан Ча шифохонасида даволанади ёки жарроҳлик амалиётидан ўтказилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар