2015 йилнинг 1 июнидан бошлаб қаттиқ маиший ва суюқ холдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш нархлари ошади. Бу ҳақда «Махсустранс» Давлат ишлаб чиқариш бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унга кўра, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича нархлар қуйидагича кўринишда тақсимланади:

1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш – жисмоний шахслардан: бир киши учун бир ойга – 2800 сўм.
2. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш – бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун – 33591,4 сўм – хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун – 33591,4 сўм.
3. Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш – бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 13449,4 сўм - хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига – 13449,4 сўм.
4. HD-310 русумли автомобилларда чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧҚЮШ ) « Оҳангарон чиқинди хонаси»гача олиб бориш 1 тоннаси учун – 9343,1 сўмни ташкил қилади.