Абдулазиз Комилов Бельгия Қироллиги ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон 20 Май 2015 970

2015 йилнинг 19 май куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия Қироллиги бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва Европа ишлари вазири Дидиэ Рейндерс билан учрашди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ва Ўзбекистон-Европа Иттифоқи шаклидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Атрофлича фикр алмашиш Ўзбекистон-Бельгия мулоқотини янада чуқурлаштириш ҳамда унга серқирра тус беришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигини тасдиқлади.
Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни, аввало икки давлатнинг ишбилармонлар бирлашмалари ҳамда йирик ва кичик бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.
Учрашувда муҳокама қилинган масалалар юзасидан томонлар позицияларининг яқинлиги ва мутаносиблиги қайд этилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар