АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларида инсон кафтига сиғадиган ҳарбий дрон яратилди

Технология 20 Май 2015 2466

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари “Цикада” номли янги ихчам разведка дронларини яратиш бўйича ишлар олиб бормоқда. Лойиҳа 2006 йилда бошланган. 2011 йилда ихчам автоном учиш аппаратларининг илк синов парвозлари амалга оширилган эди. Инсон кафтига сиғиши мумкин бўлган янги дронлар ўтган ҳафтада АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган Lab Day тадбирида намойиш қилинди.

Endgadet портали хабар беришича, бу миттивойлар худди кичкина қоғоз самолётчаларга ўхшаб кетади ҳамда уларда двигатель йўқлиги сабабли умуман шовқинсиз учади. Уларга “Цикада” (ҳашарот тури) деган ном бежиз танланмаган. Янги дронлар цикадаларга ўхшаб гала бўлиб ишлаш учун мўлжалланган. Ўзининг кичик ўлчамига қарамасдан, улар батареялар ҳамда турли сенсорлар билан жиҳозланади.

2011 йилда чиққан дрон об-ҳаво, ҳарорат ва намликни ўлчаш сенсорлари билан жиҳозланган эди. Ўтган ҳафтада намойиш қилинган дроннинг янги версияси микрофон, тебраниш датчиклари билан жиҳозланиши мумкин ва бунинг эвазига дрон душманни тинглаши ёки душманнинг техникасини аниқлаб, унинг ҳужум йўналишини кўрсата оладиган идеал шовқинсиз радведкачига айланиши мумкин.

“Цикада”ларда двигателлар ёки қандайдир ҳаво винтлари мавжуд эмас, бироқ улар самолётдан ёки ҳаво шаридан маълум жойда ҳавога ташлангандан кейин 74 километргача узоқликка уча олади. Ҳар бир дроннинг тизимига GPS координаталари юкланади ва улар ерга қўнаётганда шу координаталарга амал қилади.

Янги дроннинг прототипини ишлаб чиқиш АҚШ ҲҲКга анчагина катта пулга тушди, бироқ муҳандислар дронлар оммавий тарзда ишлаб чиқарилганда ҳар бир дроннинг нархи 250 доллар бўлиши ва бу ҳарбий дронлар учун унча катта қийматни ташкил этмаслиги айтмоқдалар.

Дронларнинг шовқинсизлиги, юқори самарадорлиги ва паст нархи туфайли у билан нафақат ҳарбий тузилмалар, балки баъзи разведка хизматлари ҳам қизиқиб қолди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар