АҚШлик миллиардер сармоячи Карл Айканнинг твиттерда билдирган фикри Apple акцияларининг 1,1 фоиз ёки умумий ҳисобда 8,5 млрд долларга кўпайишига сабаб бўлди. Бундан савдолардан олинган маълумотлар дарак бермоқда.

18 майда Айкан компаниянинг оддий қимматбаҳо акциясининг ҳақиқий нархи валюталар барқарорсизлиги, катта миқёсдаги инвестицияларга қарамасдан, 240 долларга яқинлашади, деган фикрни билдирган эди.

18 майдаги савдолар якунларига кўра, компаниянинг акциялари нархи 1,1 фоизга кўтарилиб, бир акция учун 130,19 долларни ташкил қилган.