Norwegian Dawn круиз лайнери Бермуд ороллари яқинида саёзликка ботиб қолди.

Кема бортида 3 мингдан ортиқ киши: 2675 нафар йўловчи ва 1062 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳеч ким жароҳатланмаган, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Norwegian Dawn кемаси Бостонга йўл олаётган бўлиб, Бермуд оролларидаги портдан чиқиши биланоқ кема двигателлари тўсатдан ўчиб қолган ва кема саёзликка ботиб қолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодисага кемада электр энергиясининг вақтинчалик ўчирилиши сабаб бўлган. Бунинг оқибатида кеманинг тезлиги тушиб кетган ва кема саёзликдан ўтиб кета олмаган.

Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.