Бугун Ўзбекистон U23 термаси тақдири ҳал бўлади

Спорт 20 Май 2015 2879

Бугун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси тақдири ҳал бўлади.

Хабарингиз бор, олимпиячиларимиз ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаб, келаси йили Қатарда бўладиган Осиё чемпионати йўлланмасига тўғридан-тўғри йўлланмага эгалик қилиша олмаганди. Эндиликда Ашурматов шогирдлари бугун бўлиб ўтадиган "В" гуруҳининг сўнгги ўйинлари натижасини пойлашга мажбурлар.

Бугун ушбу гуруҳда Иордания - Кувайт ва Покистон - Қирғизистон термалари ўзаро куч синашиб, гуруҳ ўйинларига якун ясаб беришади. Иордания иккита ўйинда иккита ғалабага эришиб, ОЧ йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиб бўлди. Кувайт эса биринчи турда Қирғизистон билан дуранг ўйнаб, иккинчи турда Покистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Қисқа қилиб тушунтирадиган бўлсак, биз Осиё Чемпионатига йўлланма олишимиз учун бугун Иордания Кувайтни енгиши керак ёки дуранг ўйнаши лозим. Акс ҳолда, Ўзбекистон U23 термаси гуруҳда қолиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мавсум якунларига бағишланган тадбирда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов агар Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмаси ижобий ҳал қилинмаса, Ўзбекистон U23 термаси бош мураббийи, ТЖМ директори Асқар Толибжонов ва ТЖМ Техник директори Рустам Акрамовлар ўз лавозимидан четлатилиши ҳақида айтиб ўтганди.

Манба: uff.uz

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар